Андре Онаана «Трабзонспор» билан бирга Туркия Кубогини қўлга киритди
Ҳал қилувчи баҳсда «Коньяспор» таслим этилди.
ФОТО: Getty Images
Туркия кубоги
22.05.2026, Як.
Трабзонспор
2
Коньяспор
1
Камерунлик дарвозабон Андре Онаана фаолиятида янги муваффақиятга эришди. Униг жамоаси «Трабзонспор» Туркия Кубоги финалида «Коньяспор» устидан ғалаба қозониб, нуфузли титулга эга чиқди.
Андре Онаана финал баҳсида ўзининг ишончли ўйинлари ва муҳим сейвлари билан жамоасининг ғалабасини таъминлашда бош қаҳрамонлардан бирига айланди. Ушбу ғалаба туфайли «Трабзонспор» келаси мавсумда Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.
Мухлислар ва экспертлар дарвозабоннинг Туркияга кўчиб ўтганидан сўнг ўз спорт формасини тезда тиклаб, жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланганини алоҳида эътироф этмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист