Андони Ираола: \"Умид қиламанки, \"Ливерпул\"да икки йилдан ҳам кўпроқ ишлайман\"
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, у фаолияти давомида қисқа муддатли шартномаларни афзал кўрган.
Фото: Getty Images
"Ливерпул" бош мураббийи Андони Ираола клуб билан имзолаган икки йиллик шартномаси ҳақида фикр билдириб, жамоада узоқ муддат ишлашни исташини айтди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, у фаолияти давомида қисқа муддатли шартномаларни афзал кўрган, бироқ бу клубда узоқ йиллар ишлаш ниятида.
"Умид қиламанки, мен "Ливерпул"да икки йилдан ҳам кўпроқ қоламан. Шартнома муддати мен учун энг муҳим масала эмас. Асосийси — яхши ишлаш ва натижа кўрсатиш", — деди Ираола.
44 ёшли мураббий 2026-йил ёзида "Ливерпул" бош мураббийлигига тайинланди ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолади. Унинг айтишича, жамоа олдига қўйилган мақсадларга эришиш ва мухлислар ишончини оқлаш учун бор кучини ишга солади.
Насрулло Каримов
Журналист