«Андижон»да инфратузилмага гап йўқ, база қўйилмақом даражада, Ислом Ахмедовни қўллаб-қувватлаймиз» – Драган Черан билан суҳбат
«Андижон» клуби сафида тажрибали футболчилар бисёр. Улардан бири сифатида алоҳида ажралиб турадигани бу – Драган Черан.
Ўзбек футболида ёрқин таассурот қолдирган сербиялик ҳужумчи жорий мавсум бошидан «Бургутлар» шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Гарчи у бу йил 39 ёшни қаршилайдиган бўлса ҳам, Черан профессионаллиги ва тажрибаси билан ёшларга ҳам ўрнак бўлмоқда ва жамоа учун фойдали ўйинчи эканини намоён этяпти.
Черан Tribuna.uz нашрининг бир қатор саволларга жавоб берар экан, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Драган, айни пайтда ёзги йиғин қандай давом этмоқда? Асосий эътибор нимага қаратилмоқда?
- Ҳозирча ҳаммаси жойида. Кунда икки марталик режим асосида шуғулланяпмиз. Одatda, йиғиннинг бошланиши доим зўр кечади: жисмоний ҳолат, кайфият жойида бўлади. Машғулотлар ҳам шунга мос равишда ўтиб, мураббийнинг ҳамма кўрсатмаларини бажарамиз.
- 11 та турдан сўнг қандай хулосаларга эга бўлдингиз?
- Жамоа таркибидаги аксар футболчилар янги. Танишиш учун вақт керак эди. Ҳозир анча чиқишиб қолдик. Аввалига ўйинимизда биоз пасайиш кузатилди. Бешта ўйиндан сўнг ҳаммаси жойига тушиб, яхши ўйин ва сифатни кўрсата бошладик.
- «Андижон»нинг ўз мақсадига эришиш йўлидаги потенциалини қандай баҳолайсиз?
- Қадамба-қадам ўйинимиз изига тушди ва шу руҳда давом этяпмиз. Ўйлайманки, потенциалимиз катта.
- «Андижон»даги фаолиятингиз давомида сизга кўпроқ нимаси ёқяпти?
- Клубдаги муҳит ёқмоқда, бир-биримизни тушуняпмиз, ҳурмат қилаяпмиз ва бу футболдаги энг муҳим омиллардан бири.
- Айтинг-чи, фарзандларингизни ҳам футболчи бўлишини хоҳлайсизми?
- Улар Тошкентда яшашганида «Пахтакор»да шуғулланишган. Ҳозир юртимизда шуғулланяпти. Энг асосийси, улар футболни севишади ва уларнинг шаклланишига ёрдам беришни ўзимнинг вазифам деб ҳисоблайман.
- Клуб инфратузилмаси ва базадаги шароитлар борасида фикрингиз қандай?
- Инфратузилмага гап йўқ, база қўйилмақом даражада!
- Ислом Ахмедов бош мураббий этиб тайинлангач, жамоада нимани ўзгартирди?
- Ислом Ахмедов – ёш, яхши мураббий. Уни қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламанки, бирга ўсиб боравермиз, ўйинга бўлган ёндашувимиз ҳам яхши томонга ўзгариб, энди ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз.
- Жаҳон чемпионатини кузатаётгандирсиз-а?
- Ҳозир томоша қилиш оғир. Чунки аксар ўйинлар кеч бошланяпти. Шу боис кўпроқ натижаларга кўз югуртириб қўяпман.
- Ўзбекистон миллий жамоамизнинг мундиалдаги имкониятларини қандай баҳолаяпсиз?
- Ўзбекистон ҳар бир кундан ҳузур олмоғи керак. Улар биргаликда тарихни ёзишни бошлаётганларини ҳис қилмоқликлари мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида мухлислар уларни қаҳрамонлардек қабул қилишлари ва шундай нуфузли мусобақада юрт шаънини ҳимоя қилаётганлари учун ҳурмат қилишлари зарур.
- Сиз учун мундиалдаги яққол фаворитлар кимлар?
- Фаворитлар кўп. Менимча, Франция билан Испания охиригача курашишади.