“Андижон” жамоасининг навбатдаги трансфери яна бир Осиё чемпиони – Неъматуллоҳ Рустамжонов!
У 2008 йилнинг 17-март санасида Тошкентда дунёга келган. 5 ёшидан миллионлар ўйинига кириб келган.
photo: Andijon fk
“Андижон” жамоасининг навбатдаги трансфери яна бир Осиё чемпиони – Неъматуллоҳ Рустамжонов!
У 2008 йилнинг 17-март санасида Тошкентда дунёга келган. 5 ёшидан миллионлар ўйинига кириб келган.
Дарвозабоннинг илк жамоаси “Пахтакор”. Кейинчалик “Одил Junior”да таҳсил олди.
2024 йили Осиё чемпионати саралашида 3 та учрашувнинг 2 тасида дарвозани қўриқлаб, ўз постини муносиб ҳимоя қилган ва гол ўтказмаган.
Ўтган йили U-17 Осиё чемпионатида терма жамоамиз сафида мусобақа ғолиблигини қўлга киритди ва энг яхши дарвозабон деб топилди. У 5 та учрашувда қатнашган ва 2 та қуруқ ўйин ўтказган. Шунингдек, Қатардаги мундиалда ҳам иштирок этди.
Неъматуллоҳ, “Андижон” жамоамизнинг аҳил оиласида хуш кўрдик!", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор