“Андижон” жамоаси ёзги таътилга чиқди
26-май куни Қўқонда Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” ёзги таътилга чиқди.
photo: Andijon fk
“Андижон” жамоаси ёзги таътилга чиқди
26-май куни Қўқонда Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” ёзги таътилга чиқди.
"Маълумки, 11-июндан жаҳон чемпионатига старт берилади. Миллий терма жамоамиз ҳам мазкур мундиалда иштирок этиши сабабли Суперлигада танаффус юзага келди. Шу сабабли жамоамиз аъзолари ёзги таътилга чиқдилар.
“Бургутлар” биринчи давранинг қолган 4 тури ҳамда иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун 10-июндан ўз қароргоҳида тўпланади.
Ёзги йиғинга доир яна бошқа тафсилотларни расмий саҳифаларимиз орқали хабар бериб борамиз", — дейилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор