locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» футболчиси Александр Андроникашвили фаолияти ҳақида

Андроникашвили 1999 йилнинг 9-апрел санада таваллуд топган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» футболчиси Александр Андроникашвили фаолияти ҳақида
Фото: Андижон ПФК

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган Андижон клуби грузиялик ярим ҳимоячи Александр Андроникашвилини ўз таркибига қўшиб олди.

Андроникашвили 1999 йилнинг 9-апрел санада Грузиянинг Тифлис шаҳрида таваллуд топган.

У фаолиятини асосан Грузия чемпионатида ўтказган бўлиб, бунгача “FS 35”, “Локомотив” (Тбилиси), “Шукура” ва “Дила” клубларида тўп сурган. Футболчи ўтган мавсум “Дила” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Жамоаси билан мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, мавсум якунида Лиганинг рамзий жамоасидан ўрин олди.

Футболчи халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган. У Грузия U21 терма жамоаси сафида Европа чемпионати саралаш учрашувларида иштирок этиб, Франция ва Швейцария каби кучли футбол мактабига эга терма жамоаларга қарши ўйинларда майдонга тушган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг