«Андижон» Европада тўп сурган ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи
Нигериялик тўпурарга қизиқиш билдирган «Андижон» унга шартнома таклиф қилмоқда
Расм: Telegram
Ўзбекистоннинг «Андижон» футбол клуби нигериялик ҳужумчи Исмаил Акинаде билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда спорт нашрлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи клуб диққатини тортган ва ҳозирда уни жамоага қўшиш юзасидан иш олиб борилмоқда. Айни пайтда Акинаде эркин агент мақомида.
Тажрибали ҳужумчининг трансфер баҳоси тахминан 125 минг еврога тенг. Исмаил Акинаде бунгача Малайзия, Миср, Вьетнам ва Ирландия чемпионатларида тўп сурган.
Бакрадзе Иман
Редактор