locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти: «Биз қийин гуруҳга тушиб қолдик»

Бразилияликлар Марокаш, Шотландия ва Гаити жамоаларига қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Анчелотти: «Биз қийин гуруҳга тушиб қолдик»
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш натижалари ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар Марокаш, Шотландия ва Гаити жамоаларига қарши майдонга тушади.

"Анча мураккаб гуруҳ. Марокаш терма жамоаси ўтган жаҳон чемпионатини аъло даражада ўтказди. Шотландия жуда кучли рақиб. Осон бўлмайди, лекин биз яхши чиқиш қилишимиз керак. Бизнинг вазифамиз - имкон қадар яхши тайёргарлик кўриш ва биринчи ўринни эгаллаш учун ҳамма нарсани қилиш. Дастлабки икки ўйин кўп нарсани ҳал қилади", - деди Анчелотти интервьюда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг