locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ан-Наср» Меньянга қизиқиш билдирди

Келишув 2031 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ан-Наср» Меньянга қизиқиш билдирди
ФОТО: Getty images

«Милан» дарвозабони ва сардори Майк Меньяннинг келажаги сўроқ остида қолди.

La Gazzetta dello Sport маълумотларига кўра, Бенто кетганидан кейин янги асосий дарвозабон қидираётган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби франциялик футболчига қизиқмоқда.

Меньян январь ойи охирида «Милан» билан шартномани узайтирган эди. Келишув 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, 31 ёшли дарвозабоннинг маоши осон эришиладиган бонуслар билан бирга тахминан 7 миллион еврони ташкил қилади.

Шу билан бирга, Меньяннинг клуб билан муносабатлари сўнгги пайтларда мураккаблашди. Манбанинг хабар беришича, франциялик футболчи раҳбариятнинг бош мураббий Массимилиано Аллегри, спорт директори Игли Таре ва ўзи билан яхши муносабатда бўлган дарвозабонлар мураббийи Клаудио Филиппи билан хайрлашиш ҳақидаги қароридан норози бўлган.

«Милан» раҳбарияти Меньян билан вазиятга муносабати ва келажакдаги режаларини муҳокама қилиш учун шахсий учрашув ўтказишга қарор қилган.

Клуб франциялик ўйинчини олиб қолишга тайёр, аммо ҳамкорликни давом эттиришда ўзаро хоҳиш бўлишига умид қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг