Ан Наср Ар Риядни 5:1 ҳисобида тор-мор этди
Роналду дублга эришиб 1000 та голлик маррага янада яқинлашиб олди.
Photo: gettyimages
Саудия Арабистони чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ан Наср ҳамда Ар Рияд жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу қаршиликда Ан Наср Ар Риядни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Роналду дублга эришиб 1000 та голлик маррага янада яқинлашиб олди. Роналду ҳамда Феликс дубл қайд этишган бўлишса Коман 1 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолмоқда.
Саудия Арабистони чемпионати. 3-тур.
Ан Наср - Ар Рияд 5:1
Голлар: Феликс (6, 49), Коман (30), Роналду (33, 76), Силла (51).
Ан Наср - Ал-Наджар, Яхё, Мартинес, Симака, Ал-Ганам, Мане, Брозович, Анжело Габриэль, Коман, Роналду, Жоау Феликс.
Иброҳим Жалолов
Редактор