Ампутантлар футболи: терма жамоамиз Осиё кубогига қатнашади
Турнирда келаси йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионати учун тўртта йўлланма ўйналади.
Photo: Para Olimpiyada
7-16-ноябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ампутантлар футболи бўйича Осиё кубоги — WAFF 2026 Жаҳон чемпионати учун Осиё саралаш босқичи ўтказилади.
Қитъамизнинг жами 9 та жамоаси қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Турнирда келаси йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионати учун тўртта йўлланма ўйналади.
Вакилларимизга мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида Япония, Малайзия, Бангладеш ва Яман терма жамоалари рақиблик қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор