locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим: Ғалабалар қилишимиз шарт

Юнайтед бош мураббийи ғалаба қилиш зарурати ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим: Ғалабалар қилишимиз шарт
Photo: gettyimages

Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим ғалаба қилиш зарурати ҳақида фикр билдирди.

Футбол шундай. Бизнинг клубимиз, эҳтимол, дунёдаги энг катта босим остидаги клубдир. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, сизлар эса хоҳлаганча гапиришингиз мумкин.

Ўтган йили мен ўйинимизни кўп танқид қилардим. Ҳозир эса биз жарима майдонлари орасида – ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда – яхши кўринаётганимизни деб ҳисоблайман. Бизга фақат жарима майдонларида янада агрессивроқ ва совуққонроқ бўлиш керак. Қолган жиҳатдан, менимча, биз ўсиб бормоқдамиз. Ўтган мавсум билан солиштирганда анча яхши кўринаётганимиз аниқ.

Лекин ғалабалар шарт. Биз аллақачон ‘Арсенал’ ва ‘Сити’дан ютқаздик. Бундай клубда мағлубиятлар, айниқса, стартда ва омадсиз ўтган мавсумдан кейин – бу катта муаммо."

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг