Алонсо: «Мбаппени учинчи голни ўтказиб юборишимиздан олдин майдонга туширишни режалаштиргандик»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши ўйинда (2:3) ҳужумчи Килиан Мбаппенинг иштирокида ҳақида фикр билдирди.
«Биз Мбаппени учинчи голни ўтказиб юборишимиздан олдин ҳам майдонга туширишни режалаштиргандик — ҳисоб 2:3 бўлган пайтда. Ўйиннинг якунига 15–20 дақиқа қолган эди ва унинг майдонга тушиши билан хавф яратишни истадик: чизиқлар орасида ўйнаш, бўш ҳудудларни топиш.
Режа шундай эди — ўйиннинг сўнгги дақиқаларида алмаштиришлар ва янги энергия ҳисобига босимни ошириш.
У учрашувни бошидан бошлаш учун етарли даражада интенсивлик бера оладиган ҳолатда эмас эди, шу сабабли уни ўйинни кучайтирувчи футболчи сифатида ишлатиш тўғрироқ деб ҳисобладик. Ғоя айнан шундай эди ва биз айнан шу қарорни қабул қилдик», — дейди Алонсо.
Маълумот учун, Мбаппе жароҳатдан сўнг илк бор майдонга 76-дақиқада тушди.