Александр Хомяков: Футболчиларимиз маза қилиб ҳаракат қилишди
Бухоро бош мураббийи Навбаҳор билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: Buxoro FK
Суперлига 22-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикр билдирди.
"Авваламбор Бухоро шаҳрига катта футбол қайтгани билан барча мухлисларни табриклайман. Бугун стадионда яхши муҳит ҳукмрон сурди, футболчиларимиз маза қилиб ҳаракат қилишди.
Умуман олганда нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади. Бу ғалаба аввало футболчиларники. Йигитлар биринчи таймдаёқ вазифани бажариб қўйишди. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман", - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор