Алехандро Гомес «Падова» билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images
Аргентина терма жамоаси собиқ вингери Алехандро Гомес Италиянинг Б Серияси иштирокчиси «Падова» аъзосига айланди.
Қайд этилишича, 37 ёшли футболчи янги клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
ЖЧ-2022 ғолиби бўлган Гомес допинг сабаб 2025 йилнинг октябрига қадар дисквалификация қилинган.
Дисквалификация қоидалари сабаб футболчи 19 августга қадар янги жамоаси билан машғулот ўтказа олмайди.
Папунинг сўнгги клуби Италиянинг «Монца» жамоаси бўлган эди. У 2023/24 йилги мавсумда 2 та учрашувда майдонга тушиб, 19 дақиқа ҳаракат қилган.
Баҳром Бобонов
Редактор