locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Аҳли» «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этиб, Осиё Элит Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Аҳли» «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этиб, Осиё Элит Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди
Расм: gettyimages.com ФК Ал-Аҳли

Жидда шаҳридаги King Abdullah Sports City стадионида Осиё Элит Чемпионлар Лигаси (Elite OCL) ярим финал босқичининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Ал-Аҳли» жамоаси сенсацион тарзда «Ал-Ҳилол»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Фаворит ҳисобланган Жорже Жезуш шогирдлари кучли ҳаракат қилган «Ал-Аҳли»га қарши туролмади - мезбонлар илк таймдаёқ икки голли устунликка эришишди. Эндиликда «Ал-Аҳли» финалда «Ал-Наср» – «Кавасаки Фронтале» жуфтлигининг ғолибини кутмоқда.

Учрашувдаги голлар:
9’ — Роберто Фирмино («Ал-Аҳли»)
27’ — Айван Туни («Ал-Аҳли»)
42’ — Салим ал-Даусари («Ал-Ҳилол»)
90’ — Фарас ал-Бурайкан («Ал-Аҳли»)

Жамоалар таркиби:
«Ал-Ҳилол»: Ясин Буну, Калиду Кулибали, Али ал-Булайхи, Ренан Лоди, Рубен Невеш, Александр Митрович, Маркос Алмейда, Ясир ал-Шаҳрани, Сергей Милинкович-Савич, Салим ад-Даусари, Малколм Оливейра. Запасда: Канно, Тамбакти, Халид ал-Ғаннам.

«Ал-Аҳли»: Эдуард Менди, Рожер Ибанес, Рияд Марез, Роберто Фирмино, Вендерсон Галено, Али Ҳасан, Мерих Демирал, Зияд ал-Жоханий, Эзян Алоски, Фрэнк Кессе, Айван Туни. Запасда: Габри Вейга, Фарас ал-Бурайкан, Александр Да Кошта.

Элит Чемпионлар Лигаси. Ярим финал:
«Ал-Аҳли» – «Ал-Ҳилол» 3:1
Голлар: Фирмино (9), Туни (27), ал-Бурайкан (90) — ал-Даусари (42).

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг