«Ал Иттиҳод» Данилу Перейра билан шартномани узайтирди
“Ал-Иттиҳод” Саудия чемпионатининг турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Данилу Перейра Саудия Арабистонидаги фаолиятини давом эттиради.
Португалия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси “Ал-Иттиҳод” билан шартномасини 2027 йил ёзигача узайтирди.
34 ёшли футболчи Жидда клубига 2024 йил ёзида 5 миллион евро эвазига “ПСЖ”дан келиб қўшилганди.
Футболчи фаолиятининг катта қисмини “Порту”да ўтказган ва, шунингдек, “Маритиму” ва “Рода” жамоаларида ҳам ҳаракат қилган.
Данилу бу мавсумда Саудия Пролигасида 20 та баҳсда майдонга тушиб, икки бор огоҳлантирилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист