Акмал Мозговой «Пахтакор» футболчисига айланди
Футболчи клуб билан икки йиллик битим имзолади.
Фото: Пахтакор ПФК
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси БААнинг "Банияс" клубидан "Пахтакор"га трансфер қилинди. Мозговой билан клуб ўртасида 2027 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди.
Акмал ҳозирга қадар Суперлигада 163 ўйинда 13 гол муаллифи бўлган. Осиё клублари мусобақаларида 30 беллашувда 5 тўп киритган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 21 баҳсда 1 гол муаллифига айланган.
“Мозговойнинг "Пахтакор"даги фаолияти ёрқин ғалабалар ва совринларга бой бўлишига ишонамиз. "Пахтакор"га хуш келибсан, Акмал”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист