Акбарали Зиямов: Мавсумдаги илк ўйинда хатоларимизни кўриб олдик
Ўзбекистон кубоги доирасида Баркамолга қарши ўйиндан кейин Азур жамоаси бош мураббийи Андрей Пятницкий фикр билдирди.
photo: PFL
Ўзбекистон кубоги доирасида Азурга қарши ўйиндан кейин Баркамол жамоаси бош мураббийи Акбарали Зиямов фикр билдирди.
"Мавсумдаги илк ўйинда хатоларимизни кўриб олдик. Учрашув охирида вазиятларимиз етарлича бўлди, аммо фойдалана олмадик.
Баркамол клубида 7-18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат мактаб мавжуд. Жамоамиз асоси айнан шу мактаб тарбияланувчиларидан шакллантирилган. Мақсадимиз эса улар орасидан терма жамоага номзод ўйинчиларни етказиб беришдан иборат", — деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор