Ҳакамлар академиясининг илк битирувчилари сертификатга эга бўлишди
Бугун Ҳакамлар академиясининг биринчи битирувчилари ўқув дастурини муваффақиятли якунлади.
Тадбир доирасида аввал ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нутқ сўзлаб, ҳалол, масъулиятли ва ўз устида ишлайдиган ёш ҳакамлар келгусида Биринчи лига, Про лига ва Суперлига учрашувларида ҳам фаолият олиб бориши мумкинлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев, ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов ҳамда Ҳакамлар қўмитаси раиси Бобур Ҳайдаров тингловчиларни табриклаб, лойиҳа аҳамияти ва ёш ҳакамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр билдирди.
Ҳакамлар академиясида ўқув жараёни 2025-йил 1-майдан 1-декабрга қадар давом этди. Дастур давомида тингловчилар назарий билимлар билан бирга амалий тажриба ҳам тўплашди. Жумладан, улар ЎФА кубоги, ЎФА биринчилиги ва вилоятлар терма жамоалари ўртасидаги мусобақаларда ҳакамлик қилиб ўз маҳоратини мустаҳкамлади.
Тадбир якунларида Ҳакамлар академиясини тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.