Ҳакамлар академиясининг 2-модули доирасидаги дастлабки назарий ва амалий машғулотлар бугундан бошланди
Ҳакамлар академияси тингловчилари учрашувларни бошқариш орқали амалий тажриба ортиради.
Фото: UzFHM
Назарий машғулотлар давомида тингловчиларга ўйин эпизодларини таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш жараёнлари ҳамда ҳакамлик мезонлари юзасидан дарслар ўтилмоқда.
Шунингдек, 21-апрелдан Фарғона вилоятида ЎФА тасарруфидаги футбол мактабларининг 2011-йилда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати учрашувлари бошланади.
Мазкур мусобақаларда Ҳакамлар академияси тингловчилари учрашувларни бошқариш орқали амалий тажриба ортиради.
Бу каби ёндашув ёш ҳакамларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда уларни профессионал даражага тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист