locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакамлар академияси янги мавсумга старт берди

Унда 25 нафар ҳакам иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакамлар академияси янги мавсумга старт берди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ҳакамлиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳакамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган Ҳакамлар академиясининг 2026-йилги мавсумига расман старт берилди.

Бугун Миллий футбол марказида ЎФА раҳбарияти, тажрибали инструкторлар ҳамда истиқболли ёш ҳакамлар иштирокида академиянинг янги мавсуми очилишига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга академиянинг асосий вазифалари, ўқув дастурлари ҳамда ёш ҳакамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ўз нутқида ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳакамлигининг ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, академия орқали ҳакамлик тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, ёш мутахассисларни юқори даражага олиб чиқиш асосий мақсад эканини қайд этди.

Янги мавсум доирасида академия наfaқат ўқув маркази, балки ёш ҳакамлар учун тажриба алмашиш, таҳлил қилиш ва доимий ривожланиш майдони вазифасини ҳам бажаради.

Маълумот учун, академиядаги таълим жараёни 8 та модулдан иборат бўлиб, саралаб олинган 25 нафар ҳакам 8–11-апрел кунлари Миллий футбол марказида назарий ва амалий ўқув курсининг 1-модулида иштирок этади.

Ёш ҳакамлар кейинги модуллар давомида Республика миқёсидаги ёшлар ўртасидаги ўйинларда малака оширишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг