Ҳакамлар академияси тингловчилари О‘ФА биринчилиги ўйинларида фаолият олиб бормоқда
Бугун U-16 тоифасидаги учрашувларда Ҳакамлар академияси тингловчилари ҳакамлик амалиётини олиб борди.
Фото: UzFHM
Тошкент шаҳрида турли ёш тоифалари бўйича О‘ФА биринчилиги мусобақаларининг гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда.
Бугун U-16 тоифасидаги учрашувларда Ҳакамлар академияси тингловчилари ҳакамлик амалиётини олиб борди.
Тингловчилар мазкур ўйинларда бош ҳакам, ёрдамчи ҳакам ва захира ҳаками сифатида ишлашиб, ўз билим ва кўникмаларини амалда синовдан ўтказишди.
Ёш ҳакамлар ўйин давомида тажрибали инструкторлар томонидан доимий кузатиб борилмоқда, ҳар бир ўйин якунида эса ёш ҳакамларга хатолар, тўғри позиция танлаш ва ўйин бошқаруви бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист