locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакамлар академияси тингловчилари билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида мамлакатимизда профессионал ҳакамларни тайёрлаш, ёш ҳакамларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ҳақамлар академияси тингловчилари билан учрашди
photo: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда ЎФА президенти маслаҳатчилари Аваз Азизхўжаев ва Бахтиёр Абдуллаев Ҳакамлар академияси тингловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида мамлакатимизда профессионал ҳакамларни тайёрлаш, ёш ҳакамларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тингловчиларга ҳакамлик катта масъулият ва машаққатли меҳнат талаб қиладиган фаолият экани, бу йўлда ҳалоллик, интизом, жасорат ва фидойилик муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Шунингдек, замонавий ҳакамдан ўйин қоидаларини мукаммал билиш, чет тилларини ўрганиш, жисмоний тайёргарлигини юқори даражада сақлаш ҳамда ўз устида мунтазам ишлаш талаб этилиши қайд этилди. Ёш ҳакамларнинг профессионал ва халқаро даражада фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Учрашув якунида тингловчиларига келгусидаги фаолиятларида муваффақият тилаб, ўзбек футболи равнақига муносиб ҳисса қўшадиган малакали ҳакамлар бўлиб етишишларига ишонч билдирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг