Академияларда фаолият юритаётган дарвозабонлар мураббийлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда
ФОТО: UzbekistanFA
Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ҳудудий футбол академиялари ва клублар қошидаги академияларда фаолият юритаётган дарвозабонлар мураббийлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда дарвозабонлар ўйинидаги замонавий тенденциялар ва ўзгаришлар, дарвозабонларнинг замонавий футболдаги ўрни, ёш дарвозабонларни терма жамоалар ва клублар учун тизимли равишда тайёрлаш бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.