Қайтиш. Сардор Мирзаев - \"Локомотив\" футболчиси!
Темирйўлчилар тарихидаги энг муваффақиятли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Мирзаев яна клуб билан.
photo: Lokomotiv fk
Темирйўлчилар тарихидаги энг муваффақиятли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Мирзаев яна клуб билан.
"2014-2019-йиллар давомида 6 мавсумда 166 ўйинда қатнашиб, 36 гол ва 11 ассист қайд этган ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Сардор Мирзаев 2020-йилда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоасига кўчиб ўтган ва ушбу жамоа таркибида у 91 баҳсда 29 гол ва 18 ассист қайд этганди. Ўтган мавсумни эса ОКМК жамоаси таркибида ўтказди.
"Локомотив"га қайтиш муборак, Сардор Мирзаев!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор