locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агирре: «Дастлабки 20 дақиқа менга ёқмади»

Мексика устози Чехияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Агирре: «Дастлабки 20 дақиқа менга ёқмади»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
24.06.2026, Як.
Чехия
0
Мексика
3

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре жамоасининг Чехия терма жамоаси устидан қозонган ғалабасига (3:0) изоҳ берди.

Маълумот учун, мексикаликлар ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг барча уч ўйинида ғалаба қозониб, "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқди.

«Дастлабки 20 дақиқа менга ёқмади, аммо кейин тинчландик, жамоа ўзига келди, айнан ўшанда руҳий кучини кўрсатди. Бизда доим ишлайдиган нарсалар бор. Ўйлайманки, биз бу жиҳатни, кайфиятни яхшиладик: «Хўш, тамом, биз ўз ишимизни қилдик». Бу жамоада характер бор», — дея Агирренинг сўзларини Reuters келтирмоқда.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг