Абдувоҳид Неъматов: «Уругвайга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз»
Уругвайга қарши ўйин 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45да старт олади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Уругвайга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
“Мураббийимиз таъкидлаганидек, тикланиш машғулотини ўтказдик, Эртанги ўйинга тайёрмиз ва бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Уругвай жаҳонда ўз ўрнига эга жамоа. Мураббийларимиз билан уларнинг ўйинларини таҳлил қиляпмиз, ҳар қандай жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатлари бўлади. Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дея Неъматовнинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.
Розикжон Султонмуродов
Журналист