Абдувоҳид Неъматов: Ҳар қандай жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатлари бўлади
Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Уругвай билан ўйиндан олдин фикр билдирди.
photo: UFA
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов 13-октябрь куни бўлиб ўтадиган Уругвайга қарши баҳс олдидан уюштирилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Абдувоҳид Неъматов:
Мураббийимиз таъкидлаганидек, тикланиш машғулотини ўтказдик, эртанги ўйинга тайёрмиз ва бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Уругвай жаҳонда ўз ўрнига эга жамоа. Мураббийларимиз билан уларнинг ўйинларини таҳлил қиляпмиз, ҳар қандай жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатлари бўлади. Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор