Абдуқодир Ҳусанов Real Madrid клубига ўтиши мумкин, бу ҳақида испан нашрлари хабар бермоқда
Real трансферга кўп пул сарфламай, ижара орқали ҳимояни кучайтириш ниятида.
photo: gettyimages
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Real Madrid клубига ўтиши мумкин, бу ҳақида испан нашрлари хабар бермоқда.
“Real Madrid қишки трансфер учун ҳаракатларни бошлашди ва Manchester City ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирди.
У ҳозирча инглиз клуби таркибига кирмаяпти. Real трансферга кўп пул сарфламай, ижара орқали ҳимояни кучайтириш ниятида.
Бу вариант Мадрид режасига мос келади: клуб жароҳатлар натижасида ротация етишмаслиги сабаб қийналмоқда ва бунга тез ечимлар излаяпти. Шунинг учун Абдуқодир Ҳусанов номи ҳам спорт, ҳам стратегик жиҳатдан манфаатли бўлиб кўринмоқда”.
Иброҳим Жалолов
Редактор