Абдуқодир Ҳусанов «Норвич»га қарши ўйинда юқори баҳо олди
Flashscore статистик портали Хусановга 8.1 балл берди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов "Манчестер Сити" ва "Норвич" ўртасидаги ўйиндаги ҳаракатлари учун юқори баҳо олди.
Flashscore статистик портали Хусановга 8.1 балл берди. Ўзбекистонлик футболчи ўйинни тўлиқ ўтказди ва "Сити" жамоасига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди.
Хусанов жамоада тўртинчи ўринни 8.1 балл олган Аюб Боуҳадди билан бўлишди. Икки марта гол урган Флойд Самба 8.4 балл билан ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Раян Черки ва Аллан 8.2 балл олишди.
Самба, Черки, Аллан ва Раян МакАйду "Манчестер Сити" сафида гол уришди. Ушбу ғалаба жамоани Англия Лига Кубогининг тўртинчи босқичига олиб чиқди ва улар "Брайтон" билан тўқнаш келишади.