Абдулвоҳид Ғуломов: Шифокоримиз назоратида физиотерапия муолажаларини оляпман
Ҳимоячи ОЧЛ 2 доирасидаги баҳсда оёғидан жароҳат олиши натижасида сафдан чиққанди.
photo: Andijon fk
"Андижон" жамоамизнинг етакчиларидан бири Абдулвоҳид Ғуломов жароҳати туфайли айни пайтда клуб билан бирга эмас.
Ҳимоячи ОЧЛ 2 доирасидаги баҳсда оёғидан жароҳат олиши натижасида сафдан чиққанди.
Футболчи клуб матбуот хизматига шундай деди:
"Жароҳатим "Аркадаг" билан учрашувда юз берди. Ҳозир ҳолатим яхшиланиб бормоқда. Шифокоримиз назоратида физиотерапия муолажаларини оляпман. Худо хоҳласа, 24-декабр куни бўладиган ўйинга қайтишга максимал ҳаракат қиламан", - дейди Ғуломов.
Абдулвоҳидга тезроқ соғайиб сафга қайтишини тилаб қоламиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор