locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуллох Йўлдошев: «Локомотив» янги мавсумда Суперлигага кучли бўлиб қайтади»

Клуб Про лигада чемпион бўлди ва Суперлигага қайтишга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуллоҳ Йўлдошев: «Локомотив» вернётся в Суперлигу ещё сильнее в новом сезоне»
ФОТО: Getty images

«Локомотив» футболчиси Абдуллох Йўлдошев клуб матбуот хизматига якунланган мавсум ва бошқа бир қатор саволларга жавоб берди.

- Якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз? Ўйинлар сонининг камлиги жамоага қанчалик таъсир қилди?
- Якунланган мавсум биз учун зўр ўтди. Ҳаммаси биз истагандек якунланди. Ўйинлар сонининг камлиги жамоага унчалик катта таъсир ўтказди деб ўйламайман. Мавсумни биринчи ўринда якунладик, демак ўзимиздан кучли жамоа билан ўйнамадик ва шу боисдан жамоада ўсиш кўринмади деб ўйлайман. Бу лигада рақобат камроқ бўлди.

- Ушбу мавсумда 2та гол уришга муваффақ бўлдингиз. Бу сиз учун яхши натижами? Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Иккита гол мен учун, ҳимоячи учун яхши натижа деб ҳисоблайман. Ушбу мавсумдаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Бошқача қилиб айтганда, ўзимнинг ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмаган ўйин бўлмади. Умумий қилиб айтганда, бу мавсум мен учун ёмон ўтмади.

- Мавсумдаги энг қийин ўйин сиз учун қайси бири бўлди?
- 19-турда Тошкентда "Олимпик-Мобиуз"га қарши ўйинни айта оламан. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Иккала жамоа ҳам ғалабага ўйнади. Рақибларнинг яхши ўйини ва ҳакамлик сабабли биоз қийналиб қолдик. Ўша кун барчасини ҳал қилишимиз мумкин бўлганди. Босимга бой ўйинда ҳамма қийналди.

- Келаси мавсум ҳақида фикрларингиз.
- "Локомотив" янги мавсумда Суперлигага кучли бўлиб қайтади. Келаси йили Суперлигада кураш анча қизғин бўлиши жамоаларнинг трансферларидан билиниб турибди. Барча рақибларга кураш таклиф қиламиз. "Локомотив" билан юқори ўринларни эгаллаш насиб қилсин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг