Абдуғани Камолов Косово клуби билан шартнома измолади
Камолов 2025 йилда "Абдиш-Ата" ва "Бишкек Сити" жамоалари сафида тўп сурди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик қанот ҳимоячиси Абдуғани Камолов фаолиятини Европада давом эттиради.
2025 йилги мавсумни Қирғизистон чемпионатида ўтказган футболчи Косовонинг "Феризай" жамоаси билан битим имзолади.
Sports24.uz хабарига кўра, футболчи янги клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома тузган.
Камолов 2025 йилда "Абдиш-Ата" ва "Бишкек Сити" жамоалари сафида тўп сурди. Бунга қадар у асосан Ўзбекистон жамоаларида ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист