locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосжон Ғуломов – 2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси

27 ёшли футболчи “лочинлар” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда 12 та голга ва 3 та ассистни қайт этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосжон Ғуломов – 2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси
Фото: Навбаҳор ПФК

Хабарингиз бор, якунланган мавсумда “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати ходимлари жамоамизнинг ҳар бир ўйинидан сўнг, “лочинлар” таркибидаги учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаб келишди.

Энди эса навбат 2025 йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлашга етиб келди. Клуб матбуот хизмати ходимлари талқинига кўра, жамоамизнинг маҳоратили ярим ҳимоячиси Аббосжон Ғуломов “Навбаҳор”нинг 2025 йилги энг яхши футболчиси, деб топилди.

Якунланган мавсумда 27 ёшли футболчи “лочинлар” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2579 дақиқа ўйнаб, 12 та голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилди.

Шунингдек, Аббосжон Ғуломовнинг Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан якунланган мавсумда “Йил кашфиёти” деб топилганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг