Аббосбек Файзуллаев ЦСКА билан илк трофеига яқинлашди
2024/25 йилги мавсум ўзбек яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев учун фаолиятидаги бурилиш нуқтасига айланиши мумкин. «Пахтакор»дан Москванинг ЦСКА клубига ўтган футболчи жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва ҳозирда армиячилар сафида илк трофейини қўлга киритиш арафасида турибди.
Янги мураббий — янги схема
Мавсум бошидаги муваффақиятсиз натижалардан сўнг ЦСКА раҳбарияти бош мураббийликка сербиялик мутахассис Марко Николични тайинлади. У жамоа ўйин услубини ўзгартириб, яримҳимоя марказида ромб шаклидаги тактик схемага ўтди — бу эса юқори тактик билим ва жисмоний тайёргарликни талаб этадиган тизимдир.
Ушбу тизимда асосий рол Аббосбек Файзуллаевга берилди. Илгари қанот вингери сифатида ўйнаган футболчи энди универсал яримҳимоячи вазифасини бажара бошлади — у ҳам ҳужум ташкил этишда, ҳам рақибнинг ҳужумларини бузишда фаол иштирок этмоқда.
«Қишки тест натижаларига кўра, Аббосбек энг яхши жисмоний кўрсаткичларни қайд этди. У бизнинг янги ўйин моделига жуда мос келди», — деди Николич.
Жорий мавсумда Файзуллаев 36 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.