locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серияда август–сентябр ойининг энг яхши футболчиси совринига номзодлар эълон қилинди

Номзодларни аниқлашда Kama Sport’нинг Hawk-Eye тизими орқали олинган трекинг маълумотларига асосланган таҳлилларидан фойдаланилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италия А Серияси август–сентябр ойларининг энг яхши футболчиси соврини учун олти нафар номзодни эълон қилди. Рўйхатдан Давиде Фраттези («Лацио»), Жоржи Квернадзе («Фрозиноне»), Даниел Малдини («Кальяри»), Дониэлл Мален («Рома»), Лаутаро Мартинес («Интер») ва Адриен Рабьо («Милан») жой олди. Бу ҳақда Lega Serie A расмий сайти хабар бермоқда.

Номзодларни аниқлашда Kama Sport’нинг Hawk-Eye тизими орқали олинган трекинг маълумотларига асосланган таҳлиллардан фойдаланилган. Баҳолашда нафақат статистика ва техник ҳаракатлар, балки футболчиларнинг тўпсиз ҳаракати, позицион қарорлари ва жамоанинг умумий самарадорлигига қўшган ҳиссаси ҳам инобатга олинган.

Якуний баҳолаш учун А Сериянинг 2026/27 йилги мавсумидаги дастлабки беш тур натижалари ҳисобга олинган. Ғолиб мухлисларнинг овози ҳамда махсус рейтинг тизими натижалари асосида аниқланади.

Маълумот учун, мухлислар 27 сентябргача EA SPORTS FC Player of the Month соврини учун овоз беришлари мумкин. Соврин август ва сентябр ойларидаги, яъни А Сериянинг 1–5-турларидаги ўйинлар асосида топширилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг