А Серия. «Рома» сафарда «Лечче»ни тор-мор этди
Малендан дубль.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионати — А Сериянинг 2-туридан ўрин олган учрашувда «Рома» сафарда «Лечче»ни 4:0 ҳисобида тор-мор қилди.
«Бўрилар» сафида Дониэлл Мален дубль қайд этди. Шунингдек, Матиас Суле ва Родригу Мора ҳам рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилди.
Шу тариқа, «Рома» янги мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 6 тага етказди ва А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Лечче» эса 3 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасини эгаллаб турибди.
А Серия. 2-тур
Лечче – Рома 0:4
Голлар: Мален (4, 23), Соуле (25), Мора (65).
Розикжон Султонмуродов
Журналист