А Серия. \"Наполи\" сафарда \"Лечче\"дан устун келди
Фото: Getty Images
Италия чемпионатининг 35-турида “Наполи” клуби сафарда аутсайдер “Лечче” билан куч синашди.
Учрашув 1:0 ҳисобида неаполлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Распадори ягона голга муаллифлик қилди.
Натижада “Наполи” 77 очко билан пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. “Интер” билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил этмоқда.
А Серия. 35-тур
Лечче 0:1 Наполи
Гол: Распадори 24
Розикжон Султонмуродов
Журналист