А Серия. «Наполи» Римда «Рома»ни мағлуб этди
Неапол клуби пешқадамга етиб олди.
ФОТО: Getty images
Италия А Сериясининг 13-туридан ўрин олган марказий беллашув ўз ниҳоясига етди.
Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги "Рома" ўз майдонида Антонио Контенинг "Наполи"сини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдаги ягона гол эса 36-дақиқада Давид Нерес томонидан киритилди.
Натижада неаполликлар очколар сонини 28 тага етказиб олиб, 2-ўринга чиқиб олди. "Рома" эса 27 очко билан 4-ўринга тушди. 3-ўриндаги "Интер" жамоасида ҳам 27 очко мавжуд.
Розикжон Султонмуродов
Журналист