locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Наполи» Хёйлунднинг дубли эвазига «Ювентус»ни енгди

Неапол клуби пешқадамликни қўлга олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Наполи» Хёйлунднинг дубли эвазига «Ювентус»ни енгди
ФОТО: Getty images

"Наполи" Италия чемпионатининг 14-турида ўз майдонида "Ювентус"ни мағлуб этди - 2:1.

Учрашувнинг 7-дақиқасида "Наполи" ҳужумчиси Расмус Хёйлунд ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада ярим ҳимоячи Кенан Йилдиз жавоб голини урди. 78-дақиқада Хёйлунд яна мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Бу ғалабадан сўнг “Наполи” А Серия турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди - жамоа 14 ўйиндан кейин 31 очко тўплаган. "Ювентус" кетма-кет уч ғалабадан иборат сериясига барҳам бериб, еттинчи ўринда бормоқда 23 очко билан.

А Серия. 14-тур

Наполи - Ювентус - 2:1

Голлар: Хёйлунд, 7 (1:0). Кенан Йилдиз, 59 (1:1). Хёйлунд, 78 (2:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг