locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. \"Милан\" сафарда “Венеция”дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. "Милан" сафарда “Венеция”дан устун келди
Фото: Getty Images

Италия чемпионатининг 34-турида Сержиу Консейсау бошчилигидаги "Милан" сафарда "Венеция" билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 5-дақиқадасида Кристиан Пулишич ҳисобни очди. Сўнгги дақиқаларда эса Хименес иккинчи голга муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, "россонерилар" ушбу беллашувдан сўнг 54 очко билан 9-ўринда, “Венеция” эса 25 очко билан турнир жадвалининг 19-ўринида қолди.

А Серия. 34-тур

“Венеция” 0:2 “Милан”

Гол: Пулишич 5, Хименес 90+6.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг