А Серия. «Милан» дербида «Интер»ни мағлуб этди
Натижада “Милан” очколарини 25 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Милан” ҳамшаҳари “Интер” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Ягона гол Кристиан Пулишич томонидан 54-дақиқала киритилди. “Интер” сафида Ҳоқон Чалханўғлу пенальтидан фойдалана олмади.
Натижада “Милан” очколарини 25 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. 24 очкоси бор “Интер” 4-поғонага тушди.
А Серия. 12-тур
Интер — Милан 0:1
Гол: Пулишич (54).
Фойдаланилмаган пенальти: Чалхонўғлу (74).
Розикжон Султонмуродов
Журналист