А Серия. «Комо» ўз майдонида «Лацио»дан устун келди
Фото: Getty Images
Италия А сериясининг 1-туридан ўрин олган “Комо” ҳамда “Лацио” жамоалари тўқнаш келган учрашув якунига етди.
Жамоалар “Жузеппе Синигаглиа” стадионида майдонга тушишди.
Учрашувни Жанлука Манганиелло бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Бу ўйинда мезбонлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 2:0.
47-дақиқада грециялик ҳужумчи Анастасиос Дувикас “Комо”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар 73-дақиқада испаниялик ярим ҳимоячи Николас Пас ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
А Серия. 1-тур
“Комо” – “Лацио” 2:0
Голлар: Дувикас 47, Пас 73.
Розикжон Султонмуродов
Журналист