А Серия. «Интер» «Ювентус»ни енгиб, етакчиликни мустаҳкамлади
Беллашувда 5та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионати — Серия А 2025/2026 йилги мавсумининг 25-турида "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги баҳс якунланди. Қизғин кечган беллашув 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.
25-турдан кейин «Интер» 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ювентус» 46 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.
Кейинги турда Италия чемпионати етакчилари сафарда «Лечче» меҳмони бўлади. «Ювентус» эса ўз майдонида «Комо»ни қабул қилади. Ҳар икки учрашув 21 февраль куни бўлиб ўтади.
Италия — Серия А, 25-тур
Интер — Ювентус — 3:2
Голлар: 1:0 — Камбьязо (17, автогол), 1:1 — Камбьязо (26), 2:1 — Эспозито (76), 2:2 — Локателли (83), 3:2 — Зелиньски (90).
Розикжон Султонмуродов
Журналист