А Серия. «Интер» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Фото: Getty Images
Италия А Сериясининг 1-туридан ўрин олган “Интер” ва “Торино” ўртасида баҳс бўлиб ўтди.
Учрашувда миланликлар йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Бастони, Лаутаро ва Бонни биттадан гол уришди. Тюрам эса дублга эришди.
Бу ғалабадан сўнг “Интер” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Кейинги турда “Удинезе” меҳмони бўлишади. “Торино” эса уйда “Фиорентина”ни қабул қилади.
А Серия. 1-тур
Интер - Торино 5:0
Голлар: Бастони 18, Лаутаро 52, Тюрам 36, 62, Бонни 72.
Розикжон Султонмуродов
Журналист