А Серия. «Болоня» ўз уйида «Кремонезе»га мағлуб бўлди, Вардидан дубль
У А Серияда илк маротаба иккита гол урди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда “Болонья” ўз майдонида “Кремонезе”га ютқазиб қўйди. Меҳмонлардан Жейми Варди дублга эришди.
Натижада “Болонья” 24 очко билан 6-поғонада қолди. “Кремонезе” очколарини 17 тага етказиб, 11-поғонага кўтарилди.
А Серия. 13-тур
“Болонья” — “Кремонезе” 1:3
Голлар: Орсолини (45+1, пеналти) — Пайеро (31), Варди (34, 50).
Розикжон Султонмуродов
Журналист