А Серия. Болоня — Рома 0:2 (видеошарҳ)
Учрашувдаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг:
ФОТО: Getty images
Италия чемпионати 34-турида “Рома” сафарда “Болоня” билан куч синашди. Беллашув 2:0 ҳисобида “бўрилар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда дастлаб 7-дақиқада Дониелл Мален ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирларида, 45+1-дақиқада Нейл Эл-Айнауи Маленнинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Бу муваффақият орқали “Рома” 61 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Болоня” эса 48 очко билан 8-поғонада қолмоқда.
А Серия. 34-тур
Болоня – Рома 0:2
Голлар: Мален 7 (0:1), Эл-Айнауи 45+1 (0:2).
Учрашувдаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг:
Розикжон Султонмуродов
Журналист