А Серия. «Аталанта» сафарда «Торино»дан устун келди
Бергамоликлар турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 4-турида «Торино» ва «Аталанта» жамолари беллашишди.
«Олимпико Гранде Торино» ўйингоҳида кечган баҳсда бергамоликлар 3:0 ҳисобида ғалада қозонди.
Никола Крстович дублга эришган бўлса, яна бир гол Камал Сулемана ҳисобига ёзилди.
Ушбу натижадан сўнг туринликлар 4 очко билан 11-ўринда. «Аталанта» эса 8 очко билан 5-ўринда бормоқда.
А Серия. 4-тур
Торино 0:3 Аталанта
Голлар: Крстович 30, 38, Сулемана 34
Розикжон Султонмуродов
Журналист