10-октябрь куни Ўзбекистон футбол ассотсиациясида аёллар футболини ривожлантиришга бағишланган махсус тадбирлар бўлиб ўтди
Бугун, 10-октябрь куни Ўзбекистон футбол ассотсиациясида аёллар футболини ривожлантиришга бағишланган махсус тадбирлар бўлиб ўтди.
Дастур доирасида тонгги қисмда мураббийлар учун Safeguarding (болаларни ҳимоя қилиш) ва мураббийлар таълими бўйича тақдимотлар ташкил этилди. Унда ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳамда замонавий ўқитиш ёндашувлари муҳокама қилинди.
Кун якунида эса Тошкентдаги мактаблардан ташриф буюрган 150 нафар қизалоқ учун жонли футбол фестивали ўтказилди.
1–2-синф ўқувчилари ўз кучларини футбол ўйинларида синаб кўришди, турли ўйин станцияларидан ўтишди ва жамоавий ўйин орқали футбол оламининг қизиқарли ва завқли жиҳатларини ҳис қилишди.
Ўзбекистон футбол ассотсиацияси мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, ёш қизлар учун хавфсиз ва илҳомлантирувчи муҳит яратиш йўлида изчил иш олиб бормоқда.